avatar
Куч
31.52
Рейтинг
+12.09

Mirxoliqova Charos Habibullayevna

Мақолалар

Оилада маънавий баркамол авлодни шакллантиришда ёши улуғ инсонларнинг ибрат мактаби

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Оила — инсон учун бебаҳо муқаддас даргоҳ. Оилада миллат давомийлиги, миллий қадриятларнинг боқийлиги сақланади ҳамда жамият юксак мақсад сари ривожланиб боради. Оила миллий қадриятларнинг бардавомлигини таъминловчи мухим тарбия ўчоғи ҳамдир.


  Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмушимиз фаровонлиги ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз гаровидир.


ДАВОМИ


 


Cоғлом танда - соғлом руҳ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

     Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан  2014 йилни “Соғлом бола” йили деб эьлон қилиниши юртимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. 2014 йил 19 февралда қабул қилинган «Соғлом бола йили» Давлат дастурида ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур Дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 19 март куни Тошкент ислом университетида “Соғлом танда-соғлом руҳ” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.



 



Соғлом бола- соғлом оила меваси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


 “Оила хар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи хисобланувчи муқаддас макондир”


 


 


Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда   Президентимиз Ислом Каримов 2014 йилни Соғлом бола йили деб эьлон қилдилар: “Азал-азалдан ҳар қайси ота-она ўз боласининг соғлом ва баркамол, ақл-заковатли, бахтли бўлишини истайди. Шундай фарзандни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш – ота-онанинг энг улуғ, энг муқаддас орзуси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Айни вақтда бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларимизни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида мен кириб келаётган янги –йилни Соғлом бола йили деб эьлон қиламан”.